Юртимизда миллий қадриятлар, маданий мерос ва санъатга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий мажмуаси, Олимпия шаҳарчаси каби улкан иншоотлар барпо этилмоқда. 27 август куни эса Тошкент шаҳрида яна бир тарихий лойиҳа — Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига старт берилди.