Бугунги ахборот майдонида реклама жамиятнинг ажралмас қисмига айланди. У маҳсулот ва хизматларнинг бозорда танилиши, рақобат муҳитининг ривожланиши учун хизмат қилади. Бироқ реклама орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари, ахборотга бўлган ишончи ёки давлат тадбирларининг муҳим аҳамияти бузилмаслиги ҳам жуда муҳим.