Президент Мустақиллик байрами тадбирида келажак авлодга гўзал ватан қолдиришни «муқаддас бурч» деб атади. Шу мақсадда «Яшил макон» лойиҳасини кенгайтириш, 2030 йилгача барча шаҳарларда яшиллик даражасини 30% га етказиш режасини илгари сурди. Қишлоқларга шаҳардаги қулайликларни олиб кирамиз, деди у.