Ўзбекистонда йилнинг 8 ойида 5 млн аҳоли бандлиги таъминланди — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллиги 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзлади. У кичик ва ўрта бизнес ривожланиши ва инвестициялар ҳисобига йил бошидан буён 5 млн аҳоли иш билан таъминланганини маълум қилди. Шунингдек, 700 минг мигрант ватанга қайтган.