Бутунжаҳон тадбиркор аёллар форумида Ўзбекистон делегацияси қатнашди
Улан-Батор шаҳрида Мўғулистон Президенти ташаббуси билан Бутунжаҳон тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги Ўзбекистон тадбиркор аёллар делегацияси ҳам иштирок этди.