Юй Цзюнь: “Хитой Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришдан мамнун” (+видео)

1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Ушбу сана доирасида дипломатик ваколатхоналар вакиллари, элчилар, хорижий экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ўзбек халқини қизғин қутлаяпти. Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь ҳам улуғ айём – Мустақиллик байрами билан халқимизни табриклади.