Олий таълим вазирлиги бешта университет хатолик туфайли янги рухсатнома олганини маълум қилди. Адлия вазирлиги хатони рад этди

Олий таълим вазирлиги ва Адлия вазирлиги бешта хусусий университет ҳақида бир-бирига зид маълумотлар эълон қилди. Биринчи вазирлик қўшимча хизматлар ва манзиллар учун рухсатномалар университетларга хатолик туфайли берилганини таъкидлади. Иккинчиси ҳеч қандай хато йўқлигини айтди.