Мустақиллик байрамини нишонлаш маросимида Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 ҳужумчи самолётлари «Янги Ўзбекистон» боғи узра парвоз қилиб, осмонни байроқ рангларига бўяди. Тошкент осмонида биринчи марта бурилишли манёвр амалга оширилди.