1 февралдан «Ташаббусли бюджет»да айрим лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Бунда аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.