Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 31 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.