Ўзбекистонда 290 мингга яқин киши ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс сифатида ҳисобга олинган. ИИВ вакилига кўра, тузалиш йўлига кирган, вафот этган, узоқ муддатга хорижга кетганлар ҳисобдан чиқариб юборилади. У айни кунларда бундай ҳисоб тоифалари қисқартирилаётганини маълум қилди.