Ўқувчиларга байрам туҳфаси

Президентимизнинг 2025 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” эзгу ғояси асосида янги ўқув йилида мактаб остонасига қадам қўядиган жажжи болажонлар учун хайрия тадбири ташкил этилди.