Қўлда терилган 1 кг пахта учун 2000 сўм ҳақ тўлаш тавсия этилади — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қўлда терилган 1 кг пахта учун 2000 сўм тавсиявий нарх белгилади. Машина ёрдамида терилган 1 кг пахта учун эса 1373 сўм. Вазирлик кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилишини билдирди.