Робот ШҲТ давлатлари ҳамкорлиги кучайишини кутмоқда

ШҲТ саммити матбуот марказида Сяо Хэ номли робот фаолият юритмоқда. Темир одамнинг исми "хэцзо" сўзидан олинган, ҳамкорлик маъносини англатади. Қурилма рус, хитой ва инглиз тилларида саммитга оид ҳар қандай мавзу бўйича маълумот бера олади.