Сунь Жуанжи: ШҲТ – жадал иқтисодий тараққиёт макони

Хитой Ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Жуанжи "China Daily" газетасига берган интервьюсида айтишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тобора кўпроқ аъзолар ва бозор майдонини қамраб олиб, иқтисодий тараққиётнинг келгуси манзарасини белгилайдиган платформага айланмоқда.