Энг улуғи ва азизи истиқлол нафақат эл-юрт бошига, балки, динимиз амаллари ва эътиқодимиз дурдоналарига ҳам манфаатли, баракали бўлди. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги нишонланаётган айни шу дамларда ҳурликка ҳамоҳанг равишда тинчлик-тотувлик, миллатлар ва динлараро дўстлик, бағрикенглик бизга ато қилинган катта туҳфадир.