Жалолиддин Жумабоев: "Тинчлик ва ватанпарварлик - улуғ қадрият!" (+видео)

Тинчлик барча соҳалар ривожи, халқ турмуши фаровонлиги ва юрт тараққиёти учун пойдевордир. Шу боис, бутун дунёда тинчлик доимо энг улуғ неъмат сифатида қадрланади. Уни асраш ва Ватанни ҳимоя қилиш чинакам мард инсоннинг шарафли бурчи ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам бу борадаги эзгу қадриятлар бардавомлигини таъминлаш доимий эътиборда. Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини юритишда тинчлик ва тараққиётга алоҳида эътибор қаратилмоқда.