Ўзбекистонда сквош ва падел федерацияси фаолияти йўлга қўйилди

Тошкентдаги Экопарк боғида ўтказилган Ўзбекистон сквош ва падель федерациясининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А. Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О. Умаров, Қатарнинг мамлакатимиздаги фавқулоддага ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ раҳбари Влад Маринеску, сквош ва падел спорт турларининг оммавийлигини ошириш йўлида муҳим қадам ташланганлигини эътироф этишди.