Афғонистоннинг тўрт провинциясида кузатилган 6 магнитудали зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ инсон жароҳатланди. Қидирув ишлари кетмоқда, рақамлар ортиши мумкин. Кўплаб қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган, аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож.