Хавфсизликдан инвестициягача — Ўзбекистон «ШҲТ плюс» доирасида олтита ташаббусни илгари сурди

Ўзбекистон президенти Хитойда бўлиб ўтган «ШҲТ плюс» саммитида олтита ташаббус, жумладан, Тошкентда «ШҲТ Инвест» форумини ўтказиш, инновацион ва технологик хаблар тармоғини яратиш таклифини илгари сурди. У, шунингдек, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гапирди.