Тараққиёт маҳалласида янги мактаб очилди

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами Қарши шаҳридаги Тараққиёт маҳалласи аҳолиси учун ҳам қувончли ва тарихий воқеаларга бой бўлди. Боиси маҳаллада янгидан қурилган 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.