Фотоҳикоя: Шўрхок саҳро бағридаги Борсакелмас экомарафони қандай ўтди?

Қорақалпоғистоннинг Борсакелмасида 2 кунлик экомарафон ўтказилди. Бу югуришдан кўпроғи эди: ўтовдаги тонг, оёқлар остидаги тузли ерлар, чексизликка ташлаб келинган ортиқча ўй-хаёллар… Gazeta мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров ҳам у ерга бориб қайтди ва таассуротлари билан ушбу фотоҳикоясида ўртоқлашади.