Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида ўтган давр мобайнида 540 та хонадонга мўлжаллаб бунёд қилинган жами 27 та кўп қаватли замонавий турар жойда мана бир неча йилдирки, оилалар қулай шарт-шароитларда яшаб келмоқда. Яқин-яқингача чўл ва қаровсиз ётган ерда бугун ҳаёт қайнамоқда, зарур муҳандислик-коммуникация тармоғи яратилиб, одамлар муносиб турмуши учун имкониятлар ҳозирлангани қувонарли.