Юрт тақдирига дахлдорлик, Ватанга фидойилик, аввало, қалбда пайдо бўлади, қасамёд эса буларнинг барчасини ўзида жамловчи улуғ рамздир. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида курсантлар яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда қасамёд қилишди.