“Тошшаҳартансхизмат” яна 202 дона янги электробусларни қабул қилиб олди

Тошкентда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш йўлида навбатдаги муҳим ташаббус амалга оширилди — “Тошшаҳартансхизмат” АЖ ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитойнинг “Yutong” компаниясида ишлаб чиқарилган 202 дона замонавий электробусларни қабул қилиб олди.