Олмазор туманидаги профилактика инспекторининг хизмат уйида нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Унинг Тошкент вилоятидаги хонадонидан ҳам ерга кўмилган наркотик модда топилди. ИИО ходими Telegram орқали моддаларни қабул қилиб олиб, тайёрлаб, тарқатиш билан шуғулланган.