Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Фабио Каннаваро Уругвайга мағлубиятга учраганига қарамай, шогирдлари ўйинидан қониқиш ҳосил қилди. У ўйиннинг юқори суръати, таркибдаги йўқотишлар, ҳимоядаги камчиликларни қайд этди, аммо мавжуд бўлган ҳар бир футболчи жамоа учун борини бераётганини таъкидлади.