Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси мониторинги натижасида пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди. Бундан ташқари, 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. 1400 нафар теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида ёрдам кўрсатилган.