Нью Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтин фьючерслари нархи ўз тарихий рекордини янгилаб, бир унция учун $4179 ни ташкил қилди. Олтин нархи йил бошидан буён 57% га ўсди. Шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятларининг қайта кучайиши хавфсиз активларга, жумладан, кумушга бўлган талабни оширди.