Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.