Япония компанияси Тошкентдаги янги аэропорт лойиҳасига 1 миллиард доллар сармоя киритади

Япониянинг “Nikkei Asia” нашри маълум қилишича, мазкур мамлакатнинг “Sojitz” корпорацияси Тошкент шаҳрида қуриладиган янги халқаро аэропорт лойиҳасига 1 миллиард долларлик инвестиция йўналтиради.