Centrum Holding 2026 йил охиригача IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Инвестициялар авиапарк ва йўналишларни кенгайтиришга йўналтирилади

Иккита авиакомпания ва логистика компаниясини ўз ичига олган Centrum Holding 2026 йил охиригача 25% акцияларини оммавий жойлаштиришни (IPO) режалаштирмоқда. Citigroup ва Oppenheimer Holdings маслаҳатчи бўлиб қатнашади. Капитал авиапарк, йўналишлар ва инфратузилмани кенгайтиришга йўналтирилади.