Черногория Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди. Республика ҳукумати бу қарорни мамлакат виза сиёсатини ЕИ виза сиёсати билан мувофиқлаштириш ишлари билан изоҳлади. Ўзбекистон ТИВ бу ҳақда ҳозирча маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.