Кўп қиррали ҳамкорлик

Япониянинг “The Japan Uzbekistan Silk Road Foundation” (JUSRF)  фонди делегацияси Бухорода бўлди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад вилоятнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар билан яқиндан танишиш, ўзаро фикр алмашиш ва икки ҳудуд ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришдир.