Uzum UzPost’ни хусусийлаштириш савдоларида иштирок этиш учун ариза топширди
Uzum Group UzPost’ни хусусийлаштириш бўйича савдоларда иштирок этиш ниятида ва Давлат активларига ариза топширган. Компания почтани бошқариш «нафақат бизнес, балки миллий манфаатларни» ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак, деб ҳисоблайди.