Олтин кузнинг муҳим воқеаси - “Ўзэкспомарказ” павильонларида бир варакайига 3 та йирик кўргазма ўз ишини бошлади. Булар: “Heimtextil”- интерьер, “Apparel Sourcing” – тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, “Texworld” –мато, аксессуарлар ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологиялари бўйича халқаро кўргазмалар. Айтиш керакки мазкур намойишлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро текстиль бозорларига кириб бориши учун тадбиркорларимизга йўл очиб беради. Бу ерда шунингдек “Болалар учун маҳсулотлар ва ечимларнинг халқаро кўргазмаси” ҳам ўз фаолиятини бошлади.