Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган сув ҳисоблагичлари савдоси тақиқланади

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан "Ўрикзор" бозорида ўтказилган назорат хариди чоғида Россияда ишлаб чиқарилган "Эко ном" ва Украинада ишлаб чиқарилган "Novator" русумли сув ҳисоблагичлар аниқланиб, улар лаборатория таҳлилларига юборилди.