Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Ўзбекистон бош консулхонаси ходимлари томонидан 11 октябрь куни «Екатеринбург — Тошкент» авиарейси орқали мамлакатга кузатиб қўйилди.