Рақобат қўмитаси ўрганишларида 10 та хусусий клиникада лицензиясиз хизматлар кўрсатилаётгани маълум бўлди. 7000 дан ортиқ тиббиёт муассасасида ўтказилган текширувларда пешлавҳалар, давлат тилидаги маълумотлар ва нархномаларнинг йўқлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳам аниқланди.