Қатар ва Саудия Арабистони ҳам жаҳон чемпионатига йўл олди

Осиё қитъасида “ЖЧ-2026” саралашининг 4-босқич учрашувлари ўз якунига етди. Сўнгги кунги "A" гуруҳида Қатар ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан, "B" гуруҳи мезбони бўлган Саудия Арабистони эса Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушди.