Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида роликлар тайёрламоқда. Лойиҳа ҳикоячиси сифатида Ибн Сино ролини ижро этган «Оскар» мукофоти совриндори Бен Кингсли таклиф қилинди. Келгусида Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мэл Гибсон ва Анжелина Жолини жалб қилиш режалаштирилмоқда.