Ўзбекистон ва Британия молиявий институтлари шериклиги ривожланмоқда

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга расмий ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Лондонда етакчи молиявий институтлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор музокара ва учрашувлар ўтказди.