Ўзбекистон ва Саудия ўртасида яна 10 та ҳужжат имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши ҳамда икки давлат Тадбиркорлар кенгашининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Саудия инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамраислигида ўтган мазкур тадбирларда икки томон давлат идоралари ва ишбилармон доираларининг 70 дан зиёд вакили, жумладан "Acwa Power", "Al Muhaidib Group", "Vision Invest", "Al Arkkan", "Data Volt", "Riyadh Cables", "Saudi Tabreed", "AlBawani Holding", "Miahona" синагри йирик компаниялар масъуллари қатнашди.