Тошкент шаҳрига киришдаги назорат пунктлари кўчирилади

Тирбандликни камайтириш учун Тошкент шаҳрига кириш ва чикишдаги назорат пунктлари кўчирилади. Пойтахт ташқарасида автовокзаллар, юк ва енгил автомобиллар учун тўхташ жойлари қурилади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, ҳар куни шаҳарга 400 мингдан ортиқ автомобиль, 1 миллиондан ортиқ аҳоли кириб-чиқади.