Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасая бошлайди

Шанба кунидан Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳарорат кундузи +15…+28, кечаси +3…+11 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.