Энди ҳаж визасини расмийлаштириш учун махсус платформадан тиббий гувоҳнома олиш керак бўлади

Саудия Ҳаж вазирлиги «Ҳаж — 2026» мавсумида Nusuk платформасидан олинган тиббий гувоҳнома бўлсагина зиёратчиларга ҳаж визаси берилишини маълум қилди. Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ. Бу ҳожилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.