Рақобат қўмитаси «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 43-моддасига кредит оқибатлари ҳақида огоҳлантириш бўйича ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, кредит ва микроқарзлар рекламасида реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи эҳтимолий молиявий хатарлар тўғрисида огоҳлантиришга ажратилади.