Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «М.М.М.Н» фермер хўжалиги Қорадарё дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, табиатга 43,12 миллиард сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди. Техника воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. Тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.