Қашқадарёда Cobalt уриб юборган 15 ёшли бола вафот этди

Қашқадарё вилоятида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган икки нафар мактаб ўқувчисидан бирини юқори тезликда келган Cobalt уриб юборди. Бола оғир аҳволда шифохонага етказилган ва ўша ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.