Оқ уйда Украинага “Tomahawk” ракеталари берилиши масаласи кўтарилади

Украина Президенти Владимир Зеленский жума куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашади. Суҳбат чоғида Киевга Россия ҳудудига чуқур зарба бера оладиган “Tomahawk” ракеталари етказиб берилиши масаласи муҳокама қилиниши кутиляпти.